Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ш.БОЗОРОВА

03.02.2017


БИТИРУВЧИНИНГ ИЛК МУСТАҚИЛ ҚАДАМИ

Унда Қарши шаҳри ва барча туманлардан касб-ҳунар коллежларининг ўқитувчилари иштирок этди.

Семинар-тренингда Германиянинг Халқаро ҳамкорлик бўйича жамғарма кассалар фонди экспертлари Илона Грос ва Кристина Колхаас, лойиҳа координатори, Ўзбекистон Республикаси Хотин-қизлар қўмитаси масъул ходими Дилором Қўзиева иштирокчиларга ушбу лойиҳанинг мазмун-моҳияти, тадбиркорликда муваффақиятга эришиш йўллари, бизнес-режа қандай тузилиши ва бунда нималарга эътибор бериш лозимлиги ҳақида батафсил тушунча беришди.

- Ушбу семинар-тренинг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг битирувчилари билан ишлайдиган ўқитувчилар учун мўлжалланган бўлиб, уларни мустақил тадбиркорлик фаолияти юритиш арафасида турган ёшларга кўмаклашиш, уларга тавсиялар беришга тайёрлашдан иборат, - дейди лойиҳа ўқитувчиси Дилором Умарова. - Шунингдек, битирувчи ёшлар меҳнат бозорида ўзига мос касб танлашлари учун шарт-шароитлар яратиш, шахсий бизнесини очишга интилаётган ва бирор-бир фаолият турини танлашда қийналаётганларга бошланғич маслаҳат, тавсиялар бериш ҳам лойиҳада кўзда тутилган.

Семинар-тренинг иштирокчилари икки кун давомида ўзаро тажриба алмашишди.

Ш.БОЗОРОВА

Report typo