Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Жаҳонгир РЎЗИМУРОДОВ

11.09.2017


БИТМАГАН УЙГА КАДАСТР ҲУЖЖАТИ?!

Кадастр ҳужжатлари, масштабдаги чизмалари тасвири, қуриб-битказилмаган уйнинг олди-сотди шартномаси ва турар жойга эгалик ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳномалар кўздан кечирилди. Маълум бўлдики, уйдаги қурилиш ишлари ҳали тугалланмаган, демакки, кадастр ҳужжатлари ҳам қилинмасди.

Бундай олиб қаралса, ҳамма масала ҳал, қурилиш тугагачгина зарур ҳужжатлар тайёрланарди. Бироқ Д.Дусмуродов агар яхшироқ пул берилса, керакли одамлар билан гаплашиб, гўёки уйни қурилиши тугалланган қилиб, кадастр ҳужжатларини тайёрлаб беришини айтади.

Шу билан бирга, агарда Қарши шаҳар ҳокимининг мулкка эгалик тўғрисидаги қарорини чиқартириб бериш зарур бўлса, таниш мансабдор шахслар орқали бу масалани ҳам ечишга тайёрлигини билдиради. Фақат “хизмат ҳақи” оз эмас, кўп эмас, нақ 3 миллион сўм.

2017 йил 11 февраль куни Д.Дусмуродов ўз ишхонаси олдида фуқаро  Ж.Набиевга тегишли қурилиши тугалланмаган яшаш уйини гўёки қурилиши  тугалланган қилиб, кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига сўралган 1 миллион 500 минг сўмни олган вақтда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти вилоят бошқармаси ва Қарши шаҳар бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида қўлга олинди.

Кадастр корхонаси мутахассиси жиноий ҳаракатлари билан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди ва 28, 211-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилди ва унга нисбатан жазо муқаррарлиги таъминланди.

Жаҳонгир РЎЗИМУРОДОВ,

Қарши шаҳар прокуратураси

терговчиси лавозимида иш ўрганувчи

 

Report typo