Бугунги кунда юртимизда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари ягона ва аҳил оила сифатида яшаб, 16 та конфессияга мансуб диний ташкилотлар ўз фаолиятини эркин амалга ошириб келмоқда. Биргина Қашқадарёда 125 мингдан зиёд тожик миллатига мансуб, 33 мингдан зиёд туркманлар, 21 мингга яқин рус, 11 мингдан ортиқ араблар, 8 мингдан зиёд татарлар ўзаро ҳамжиҳатликда тинч-тотув ҳаёт кечирмоқдалар.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими, вилоят ҳокимлиги, Қарши давлат университети ҳамкорлигида “Биз бир мамлакатда яшаётган ягона халқмиз” мавзусида ўтказилган маънавий-маърифий тадбирда шу ҳақда сўз борди.
“Ўзбекистон – бағрикенг диёр”, “Ватан манфаати учун барчамиз масъулмиз” мавзуларида маърузалар тингланди. Тинчлик-хотиржамлик, ҳамжиҳатликни акс эттирувчи чиқишлар даврага янада файз бағишлади.