Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Музаффар ТУРОПОВ

17.02.2017


“БИЗ ЁШЛАР ЧЕКИШГА ҚАРШИМИЗ”

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти экспертларининг фикрича, ҳозирги кунда чекишга инсон саломатлигига хавф солувчи асосий сабаб сифатида қаралади. Тамаки тутуни таркибида инсон саломатлиги учун зарарли ҳисобланган 400 га яқин модда бўлиб, улар ҳатто кашанда билан бирга яшайдиган кишиларни ҳам турли касалликларга мойил қилиб қўяди. Мунтазам тамаки чекувчи киши асабий, жиззаки бўлиб қолади, тез чарчайди, эслаш қобилияти пасаяди. Улар  ўз маблағларининг салмоқли қисмини тамакига, унинг заҳарли тутунига сарфлашади.

Тадбирда чекишнинг инсон саломатлигига жиддий таъсири хусусида мутахассислар томонидан атрофлича тушунча берилди, ҳаётий мисоллар келтирилди. Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқалиши ва истеъмол қилинишини чеклаш соҳасидаги қонун ҳужжатларига риоя қилиниши, ёшларимизни бундай зарарли иллатлар таъсиридан ҳимоя қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан мутасадди идоралар вакилларининг фикрлари тингланди.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб қайтарилди.

Музаффар ТУРОПОВ

Report typo