Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Собир ПРИМОВ

03.04.2018


БИЗНИ АФFОНИСТОН БИЛАН МИНГ ЙИЛЛИК РИШТАЛАР БОFЛАБ ТУРАДИ

Тарихдан маълумки, мустақил давлатларнинг ички ишларига аралашиш, куч ишлатиш йўли билан у ердаги сиёсий тузумни ўзгартиришга уриниш ҳеч қачон натижа бермаган. Бунга биз қўшни Афғонистон мисолида ҳам гувоҳ бўлдик. Ҳаттоки қудратли давлатлар саналмиш собиқ иттифоқ ва АҚШ ҳарбий кучлари минтақадаги зиддиятлар олдида дош беролмай, катта талафотларга учрагани ҳам айни ҳақиқат.

Оқибат шу бўлдики, мамлакатда ижтимоий-иқтисодий вазият янада кескинлашиб, аҳолининг турмуш даражаси тобора ёмонлашди. Ҳудудда жиноятчилик, наркобизнес, хунрезликлар авж олди. Бундан тинч аҳоли, айниқса, кекса ёшдагилар, хотин-қизлар, болалар жабр кўришди. Мамлакатда ишсизлик шу қадар оғир ҳолга тушдики, оқибатда фуқаролар уй-жойларини ташлаб, бошқа давлатлардан бошпана ва нажот излашга мажбур бўлишди.

Афғонистон – бизнинг ён қўшнимиз. Минг йиллик ришталар бизни бу минтақадаги халқлар билан узвий боғлаб турибди. Буюк Соҳибқирон Амир    Темур авлодлари бу ерларда ҳукмронлик қилиб,  Кобул, Ҳирот шаҳарларини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшишган. Мир Алишер Навоий ҳам Ҳиротда таваллуд топиб, ижод қилиб, дунё назарига тушган ва шу жойда абадий қўним топган. Шоҳ ва шоир Бобур мирзо ҳам шу заминда дафн этилган. Энг асосийси эса Афғонистон Марказий Осиёнинг бир бўлаги саналади. Демак, бу мамлакатга оид бирор масалага эътиборсиз қараб бўлмайди.

Ҳаракатлар стратегиясида давлатимизнинг халқаро муносабатларидаги ҳаракатида тинчликпарвар сиёсатни амалга ошириш масаласига устувор аҳамият берилган. Шунга кўра, дастлаб Юртбошимиз яқин қўшниларимиз – Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Тожикистон давлатлари билан дўстлик муносабатларини тубдан қайта қуришга эришди.

Куни кеча “Тинчлик жараёни, хавфсизлик соҳасида ҳамкорлик ва минтақавий шериклик” мавзусида ўтказилган Афғонистон бўйича юқори даражадаги Тошкент халқаро конференцияси тарихимизда янги саҳифани очди. Бу конференцияда Президентимиз Афғонистонда юзага келган муаммоларга ечим топишнинг муҳим жиҳатларини илгари сурди. Хусусан, Афғонистон халқига юзага келган ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ечишга беғараз ёрдам кўрсатиш, ҳудудда инфратузилмани ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш, ҳокимият учун курашаётган барча сиёсий кучларни бир мақсад ва ғоя   йўлида бирлаштириш таклиф этилди.

Ҳар қандай қирғинбарот урушлардан тинч аҳоли кўп талафот кўради. Афғонистондаги аксарият ёшлар ўқиш ва ёзишни билмайди, аммо ўқотар қуроллардан бемалол фойдалана олади. Бу ердаги наркобизнес, жиноятчилик, одам савдоси сингари иллатлар оддий фуқароларнинг тинка-мадорини қуритган. Афғон     халқи ҳам ҳамма сингари меҳнат қилиб, тинч, фаровон ҳаёт кечиришни орзу қилади. Президентимиз “Биздан халқ рози бўлиши керак” деган иборани бежиз бот-бот такрорламайди. Афғонистон халқини рози қилиш учун эса нафақат минтақадаги, балки дунёдаги барча давлатлар бирлашиб, ҳамкорликда иш олиб боришлари лозим бўлади. Масалан, бу мамлакатда саноат, қишлоқ хўжалиги ривожланса, тўкинлик бўлади. Қолаверса, ҳар қандай сиёсий келишмовчиликларга тинч йўл билан ечим топиш мумкин.

Конференцияда айни масалаларга атрофлича ечим изланди. Мазкур жараёнда иштирок этган БМТдан тортиб, бир қанча халқаро ташкилотлар ҳамда ривожланган давлатларнинг нуфузли вакиллари Афғонистон муаммосига бефарқ эмасликларини намоён этишди.

Собир ПРИМОВ, халқ депутатлари Шаҳрисабз шаҳар Кенгаши депутати

Report typo