Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 декабрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

НАСРИДДИН

31.08.2021


БИЗНИ БУЮК МИЛЛАТ ҚИЛАДИГАН НАРСА БОЙЛИГИМИЗ ЭМАС

 Сараланган сатрлар

Истиқлол қадрини ундан узоқ йиллар мосуво бўлиб, қон тўкишлар, йўқотишлар, хўрлик ва қийинчиликлардан сўнг озод бўлганлар билади. Шу маънода 70 йил мустабид тузум кишанларидан азият чеккан халқимиз учун эркдан, мустақилликдан азизроқ неъмат йўқ. Шундай экан, шу азиз Ватанда умргузаронлик қилаётган ҳар бир киши учун бугун қутлуғ сана, тантана. Бундай дамларда Ватанга муҳаббат, эркка садоқат туйғулари жўш уриши шубҳасиз. Байрам руҳига монанд бу гал "Тафаккур гулшани" ҳамда "Дурдоналар" китобларидан буюк шахсларнинг Ватан, ватанпарварлик, ҳурлик ҳақидаги қарашларини жамладик. Уларда фикрлар турфа, бироқ мақсад бир - эзгу.

Ватанпарварлик - ёлғиз ўз Ватанига меҳр қўйишдангина иборат эмас. Бу жуда катта ҳис... Бу - Ватан билан ўзини бир бутунликда деб билиш, унинг яхши-ёмон кунларида асқатиш демакдир.

Лев Толстой

Алоҳида кишининг қайғу ва шодлигига бефарқ бўлмаган кишигина Ватаннинг шодлиги ва қайғусини кўнглига яқин олиш қобилиятига эга бўлади.

В.Сухомлинский

Инсоннинг оёғи ўз юрти заминига томир отиши керак, лекин унинг нигоҳи бутун дунёни кузатсин.

Сантаяна

Инсоний фазилатлар бегона бўлган, она диёр қисматига, яқин кишилари тақдирига совуққонлик билан қараган одамдан хавфлироқ кимса йўқ.

Салтиков-Шчедрин

Тилида давлатни, фикрида эса очил дастурхонни ўйлайдиганлар сон-саноқсиз.

Салтиков-Шчедрин

Бизни буюк миллат қиладиган нарса бойлигимиз эмас, балким ундан қандай фойдаланаётганимиздир.

Теодор Рузвельт

Фикрга қарши фикр билан курашмоқ керак: ғояга қарши ўқ отилмайди.

Антуан Риварол

Сўзлар эмас, ғояларгина жамият устидан мустаҳкам ҳукмга эга.

Белинский

Фақат нодон одамларгина Ватан туйғусининг гўзал ва юксаклигини ҳис этолмайдилар.

И.Павлов

Шер етакчилик қиладиган қўйлар қўшини қўй етакчилик қиладиган шерлар қўшини устидан  доимо ғалаба қозонади.

Наполеон

Давлатнинг қадр-қиммати охир-оқибат уни ташкил қилган шахслар қадр-қимматига боғлиқ.

Жон Милль

Юқори мансабдор раҳбарга, у айнан эшитишни хоҳлаган гапни айтишга интилиш, сиёсатдаги хатоларнинг энг кўп тарқалган сабабларидан биридир.

Уинстон Черчилль

Одамнинг улуғлиги бўйи билан ўлчанмаганидек,  халқнинг улуғворлиги ҳам унинг сони билан ўлчанмайди: ягона ўлчов, унинг ақлий камолоти ва ахлоқий баркамоллигидир.

Виктор Гюго

Қўй ва бўри "эркинлик" сўзини турлича тушунадилар, одамзод жамиятида ҳукмрон бўлган келишмовчиликнинг моҳияти шунда.

Авраам Линкольн

Ватанга қарши жанг қилиб қаҳрамон бўлиш мумкин эмас.

Виктор Гюго

Миллат бирлиги ҳиссиёти одамларнинг ўз-ўзини ҳурмат қилишидан бошланади, бу эса, ўз навбатида, эркинликсиз мумкин эмас.

Гарриет Бичер-Стоу

Миллатнинг чинакам буюклиги, унинг катта қисми   фикрловчи, эркин, ҳаракатчан кишилардан иборат бўлишида эмас, балки жамиятнинг ўртача фикрловчи аъзосидан фарқли ўлароқ, фикр, эркинлик, интилиш энг олий мақсадга бўйсундирилгандагина намоён бўлади.

Метью Арнольд

Ким ўз юртини севмаса, у ҳеч нарсани сева олмайди.

Жорж Байрон

Катта империяни, худди катта нон каби четларидан кемириб тамомлаш осон.

Бенжамин Франклин

Одамийлик - фақат билимдонликда эмас, балки ўтган авлодлар биз учун нима қилганлари каби, келажак авлодлар учун биз нима қолдира билишимиздадир.

Георг Лихтенберг

Совет иттифоқининг емирилиши тўғрисида қайғурмаган кишининг юраги йўқ, уни худди аввалгидай қилиб тиклашни хоҳлаган одамнинг эса мияси йўқ.

Владимир Путин

Тартиб бўлган мамлакатда ҳаракат фаолиятингда ҳам, нутқингда ҳам дадил бўл. Тартиби бўлмаган мамлакатда ҳаракат фаолиятингда дадил бўл, лекин гапиришда эҳтиёт бўл.

Конфуций

Ҳуқуқлар тенглиги - улардан ҳамма фойдалана олишида эмас, балки улар ҳаммага берилганлигида.

Сенека

Мамлакат мен учун нима қилиб берди деб сўрама, мен мамлакат учун нима қила олдим, дея сўра.

Жон Кеннеди

Чўлда ўрмалаб юрган жониворлар ҳам туғилишиданоқ ўз маконларини биладилар, ҳавода учувчи қушлар ҳам, денгиз ва дарёлардаги балиқлар ҳам ўз ошёнларини ҳис қиладилар, ҳатто болари ва шунга ўхшашлар ҳам ўз уяларини муҳофаза қилади, - шунинг каби одамлар ҳам қаерда туғилиб парвариш топсалар, - ўша жойга чексиз меҳр қўйган бўладилар.

Ф.Скорина

Ким халқ билан унинг қайғусини баб-баравар бўлишиб олмаса, унинг шодлик байрамида ўзини хўрланган ҳис этиши шубҳасиздир.

Л.Леонов

Кимки умумий фалокат дақиқаларида Ватан халоскорлигидан бошқа бирон-бир хаёлга борса, - озод давлатда яшашга ҳақли эмас.

Ф.Клингер

Саховатнинг энг буюк жасурликлари Ватанга муҳаббат туфайли юзага келган.

Жан Жак Руссо

Ватанга муҳаббат мавҳум тушунча бўлмай, ташкилотчиликни, тараққиёт ва маданиятни талаб қиладиган реал руҳий қудратдир.

Алексей Толстой

Ватанга муҳаббат, аввало, унга самимият, қизғинлик билан, самарали истак билан эзгулик ва маърифат тилашдан иборатдир, унинг меҳробига ҳамма нарсани, ширин жонни ҳам фидо этиш, ундаги барча яхши нарсаларга қизгин ҳамдардлик билдириш ҳамда унинг камолот йўлига ғов тушаётган нарсаларга қаҳрли бўлмоқликдир.

Николай Некрасов

Ватанпарварлик бизни маҳлиё қилиб қўймаслиги керак; Ватанга муҳаббат кўр-кўрона эҳтирос эмас, балки доно ақл фаолиятидир.

Карамзин

Бизга ота-оналар, болалар, яқин хеш-ақраболар қимматлидирлар; лекин муҳаббат бобидаги барча тасаввурларимиз биргина "Ватан" отли сўзда мужассамлашгандир. Ватанга нафи теккудек бўлса, - ахир қайси виждонли одам унинг учун жон бермоққа иккиланар экан?

Цицерон

Маърифатли халқларнинг ҳақиқий жасорати Ватан йўлида қурбон бўлишга ҳозир эканликларида акс этади.

Гегель

Ватанга бўлган муҳаббатим мени хорижийлар ютуғидан кўз юмишга мажбур қилмайди. Аксинча, Ватанга муҳаббатим қанчалик кучли бўлса, Ватанимни жаҳондаги ғазналар билан яна-да шунчалик бойитгим келади.

Вольтер

Ким ўз Ватанига дахлдор бўлмаса, у инсониятга ҳам дахлдор эмас.

Белинский

Ватанпарварлик тантанавор хитоблар ва умумий гаплардан иборат эмас, балки у Ватанга қизғин муҳаббат ҳисси билан ортиқча дабдабаларсиз ўз фикрини билдириш, фақат эзгуликда ҳайратланмай, балки муқаррар ҳар қаерда, ҳар қандай Ватанда ҳам бўладиган ёвузликни жинидан баттар ёмон кўриш демакдир.

Белинский

Ватан соғинчи ҳаммага бир хилда таъсир қилади: у ўтмиш манзараларини идеаллаштирилган ҳолда жилолантиради, унинг фазилатлари ошаверади, камчиликлари эса вақт ва масофа тақозоси билан хиралашиб бораверади, охири тасаввуримиздан буткул ўчиб йўқолади.

Жорж Санд

НАСРИДДИН саралади.

Report typo