Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 декабрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

15.09.2022


Блогернинг аҳмоқона қилмиши танқидга учради

Хитойлик блогернинг Douyin ижтимоий тармоғидаги аккаунти у камера қаршисида ари еганидан кейин блоклаб қўйилди, деб ёзади Asia One портали.

Тармоқ фаоли Вань Цань ари еганидан сўнг лаблари шишган, унинг ютиниши ва нафас олиши қийинлашган. Шунга қарамай, блогер янада кўпроқ обуначиларни жалб қилиш учун бу ишини қайта такрорлаш режаси борлиги ҳақида гапирган. Тўғри, унинг аҳмоқона режаси амалга ошмаган - Douyin платформаси администраторлари унга тегишли аккаунтни блоклаб қўйди.

Бундан ташқари, арини еганидан сўнг хитойлик тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилишига тўғри келган. Унинг антиқа лавҳасини томоша қилган ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Вань Цаньни жонзотларга шавқатсиз муносабатда бўлгани учун танқид қилган ва у аҳмоқона ўрнак кўрсатаяпти, деган хулосага келган.

"Бу кулгили эмас, аксинча ҳаёт учун хавфли. У масъулиятли бўлиши ва болаларни чалғитмаслиги керак", деб ёзган тармоқ фойдаланувчилари.

Report typo