Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

24.02.2022


БМТ Бош котиби Путиннинг қароридан норози

 

Россиянинг Донецк ва Луганск халқ республикалари мустақиллигини тан олиш қарори Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш ҳисобланади ҳамда БМТ Низоми принципларига мос келмайди, дейилади халқаро ташкилот Бош котиби расмий вакили Стефан Дюжаррик изоҳида.   

"Бош котиб Россия Федерациясининг бу қарорини Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини бузиш ҳамда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Низоми принциплари зид ҳаракат деб ҳисоблайди" дейилган изоҳда. 

Расмий вакилнинг қайд этишича, "Бош Ассамблеянинг тегишли резолюциясига мувофиқ БМТ Украинанинг халқаро тан олинган чегаралари доирасида суверенитети, мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини аввалгидек тўлиқ қўллаб-қувватлайди". 

Россия президенти Владимир Путин шу ҳафта душанба куни бўлиб ўтган Хавфсизлик кенгашининг навбатдан ташқари кенгайтирилган йиғилишидан кейин мамлакат фуқароларига мурожаат қилиб, Донбассдаги қон тўкиш, зўравонлик ва қонунсизликни келтириб чиқарганлардан ҳеч бири қарама-қаршиликнинг ҳарбий йўлдан бошқа ечимини тан олмагани ва тан олмаслигини баён қилиб, ДХР ва ЛХР суверенитетини тан олиш қарорини зудлик билан қабул қилиш зарур деб ҳисоблашини айтган.        

Мурожаатдан сўнг дарҳол президент Кремлда ДХР ва ЛХР мустақиллигини тан олиш тўғрисидаги фармонни ва, шунингдек, уларга ёрдам кўрсатиш ҳақидаги келишувларни имзолаган.

Report typo