Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған Бирлашган Миллатлар Ташкилоти (БМТ)ни танқид қилиб, халқаро ташкилот ислоҳ қилинишга муҳтожлиги ҳақида гапирди. Бу ҳақда tass.ru манбаси хабар берган.
"Мен ҳар доим гапирганман ва айтаманки, дунё тизими адолатсиз. Янги дунё тартибида янгиланмайдиган ва ўзини янгиламаган тузилма бўлиши мумкин эмас. Бугун БМТ лаёқатсиз ва таъсир кучи ётарли бўлмаган тузилмага айланди. Ҳатто халқаро ташкилотнинг Хавфсизлик Кенгаши ҳам ҳозир ҳеч қандай натижага эриша олмаяпти", деган у.
Унинг сўзларига кўра, халқаро ташкилотда доимий аъзолик тартиби ва вето (тақиқ) ҳуқуқи қайта кўриб чиқилиши керак. Зеро, дунё келажагини "вето ҳуқуқига эга бешта давлат илтифотига" ташлаб қўйиб бўлмайди.