Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

07.07.2020


БОҒЧА МУДИРАСИ НЕГА 11 МИЛЛИОН СЎМ ЖАРИМА ТЎЛАДИ?

Ўтган ой ижтимоий тармоқларда Миришкор туманидаги Помуқ қишлоғида жойлашган 18-мактабгача таълим ташкилоти ходимлари карантин қоидаларига зид равишда мажбурий меҳнатга жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалган, унда "Агар оддий фуқаро карантин қоидасини бузиб атрофдагилар ҳаётини хавфга қолдирса, миллионларни тўлайди, раҳбарлар эса узр айтиб, ҳеч нарса кўрмагандай кетаверишади", дея таъкидланган эди.

Маълум бўлишича, туман адлия бўлими ҳамда аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ходимлари томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 10 майдаги "Ўзбекистон  Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарори ижроси доирасида ўрганиш ўтказилган.

Натижада ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар ўз тасдиғини топиб, боғча мудираси М.Ҳамдамова маъмурий жавобгарликка тортилган.

Report typo