Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

24.07.2018


БОҒНИ БОҚСА БОҒ БЎЛУР. БОҚМАСА-ЧИ?

Орадан маълум вақт ўтиб, яна ушбу йўлдан ўтар эканмиз, ниҳоллари қуриб қолган, бегона ўт босган, чорва моллари пайҳон қилган боғ эътиборимизни тортди.

Дастлаб сув муаммоси бу ерда ҳам бор экан-да, деган хаёлга борган эдик. Бироқ шу атрофдаги аҳоли томорқалари, пахта далалари яшнаб турибди. Қолаверса, шундоққина боғ бошидан ўтган ўқ ариқдан ҳам сув оқиб турибди экан.

Кўринадики, тадбиркор лойиҳани бошлагану, кейинчалик унга эътибор қаратмаган. Натижада қанча ернинг бир йиллик умри бекор кетгани,  қанча кўчат завол топгани боғ четига ўрнатилган пешлавҳада акс этиб турибди.

Шу ўринда, халқимизнинг бир мақоли ёдга тушади: “Боғни боқсанг – боғ бўлур, ботмон даҳсар ёғ бўлур”. Акс ҳолда эса яна бир мақолда айтилганидек “Боқимсиз боғ тоғ бўлур, юрак - бағринг доғ бўлур”.

Бу нақлнинг ҳаётдаги аксини мазкур суратларда ҳам кўриш мумкин.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo