Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
31 декабрь, сешанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

01.03.2017


БОЛА ҲАМ ҲАРАКАТ ИШТИРОКЧИСИ

Тадбирда мутахассислар ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидалари бўйича тушунчалар беришди. Хусусан, пиёдалар кўчанинг дуч келган жойидан эмас, балки белгиланган махсус ҳудуддан юриши, бунда ниҳоятда эътиборли бўлиши лозимлиги таъкидланди. Шунингдек, сўнгги вақтда болалар иштирокидаги йўл-транспорт ҳодисалари кўпайгани, бундай ҳолатларга таълим муассасаларида йўл ҳаракати қоидаларини ўқитиш қониқарли эмаслиги ҳам сабаб бўлаётгани қайд этилди.

Ўқувчиларга йўл ҳаракати қоидаларини яхшироқ ўргатиш, айниқса, амалий дарс соатларини самарали ташкил этиш, уларнинг кўча-кўйда назоратсиз юришига йўл қўймаслик, шу орқали болалар иштирокидаги аянчли автоҳалокатларнинг олдини олишга эришиш борасида тавсиялар берилди.

Тадбир давомида мактаб ўқувчиларининг ҳаракатланиш хавфсизлиги, йўл ҳаракати қоидаларига доир билимлари қизиқарли машғулотлар асосида бойитилди.

Собир НАРЗИЕВ.

Суратда: тадбирдан лавҳа.

 

Report typo