Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

01.06.2023


БОЛА ТАБАССУМИ – ОЛАМ БЕЗАГИ

    1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни муносабати билан вилоятимизда ҳам ёш авлод вакилларига байрамона қувонч улашишга қаратилган бир қатор тадбирлар ташкил этилиб, уларнинг таълим ва тарбияси, саломатлиги учун хизмат қиладиган турли объектлар фойдаланишга топширилди. 

Хусусан,  вилоят болалар кўп тармоқли тиббиёт марказида болалар кардиожарроҳлиги бўлимининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Муротжон Азимов ва бир гуруҳ масъуллар иштирок этишди.

Маросимда сўзга чиққанлар томонидан таъкидланганидек, 1 миллиард 200 миллион сўм эвазига энг замонавий тиббий ускуналар билан таъминланган ушбу бўлимда туғма юрак нуқсони бор болаларда жарроҳлик амалиётларини ўтказиш учун барча шарт-шароитлар яратилган.

Қолаверса, шифохона ҳудудида янги автомобиллар тураргоҳи ҳамда замонавий кутиш залининг фойдаланишга топширилиши беморларнинг яқинлари учун ҳам кенг қулайликлар яратади.

Шунингдек, вилоят ҳокими Республика онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Қашқадарё филиалида даволанаётган ёш беморларни ҳам  1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни билан қутлаб, уларга ажойиб байрам совғалари улашди.

 

 

 

 

 

Report typo