Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

07.12.2023


Болаларда пневмонияга чалиниш ҳолатлари ўсиб бормоқда

 

Хитой, АҚШ, Дания, Франция ва Нидерландияда 5-12 ёшли болаларда зотилжам (пневмония)га чалиниш ҳолатлари ўсиб бормоқда. Касалликни Mycoplasma pneumoniae бактериялари келтириб чиқаради, дея хабар берган CNN телеканали.

Хитойлик шифокорларнинг маълум қилишича, эпидемия туфайли клиникаларда бўш жойлар қолмаган, тиббиёт ходимлари катта юклама билан ишламоқда.

Мутахассислар АҚШ ва Европада бу мавсум микоплазма (нафас йўлларида бронхопневмония қўзғатувчи ҳужайра деворига эга бўлмаган бир ҳужайрали бактериялар синфи) инфекцияси тарқалиши бўйича ҳолат аввалги йиллардагига нисбатан ёмонроқ бўлиши мумкинлигини таъкидлаган.

Қайд этилишича микоплазма бир неча ҳафта давомида сақланиб қолиши мумкин бўлган йўтални чақиради, касаллик одатда иситма ва бош оғриғи, шунингдек, тананинг орқа қисми ёки қўлларда доғли тошма тошиши билан кечади.

Report typo