Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 декабрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

13.10.2022


Бошқалар ўрнидан имтиҳон топширган аёл қамалди

Уэльслик аёл бошқа талабгорлар ўрнидан ҳайдовчилик гувоҳномаси учун 150 марта имтиҳон топшириб, 31 минг доллар ишлаб топган, дея хабар тарқатди LADBible манбаси.

Оммавий ахборот воситалари маълумотларига кўра, 30 ёшли бу аёлнинг исми Индержет Каур. У 2018-2020 йиллар даврида инглиз тилидан қийналадиган кишиларга ўз хизматларини таклиф этиб келган. Шундан сўнг, йўл ҳаракати имтиҳонлаш маркази ходимлари уни таниб қола бошлагач, иш билан полиция қизиққан.

Аёлга нисбатан фирибгарлик айблови илгари сурилиб, у ҳибсга олинган. Суд қарорига кўра, Индержет 30 минг доллар жарима тўлаши керак. Бундан  ташқари, у тўрт ойлик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Агар аёл белгиланган миқдордаги жаримани тўламаса, умрининг бир йилини қамоқда ўтказишига тўғри келади.

"Индержет содир этган жиноят малакасиз ва ишончсиз автомобиль ишқибозлари кўринишидан қонуний ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлишига имкон бергани билан айбсиз йўл ҳаракати иштирокчилари ҳаётига хавф туғдиради", дейилади суд идораси баёнотида.

Report typo