Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

08.06.2023


Бош прокурор кенг кўламли ҳибслардан хавотир билдирди

Тожикистон бош прокурори Юсуф Рахмон россиялик ҳамкасби Игорь Красновга шошилинч телеграмма йўллаб, мамлакатдан борган меҳнат муҳожирлари оммавий қўлга олинаётгани ҳақидаги маълумотлар юзасидан ўз хавотирини билдирди.  Бу ҳақда идора расмий сайтида хабар берилган.

"Юсуф Рахмон Россия бош прокурорига мамлакатда тожикистонлик меҳнат муҳожирларининг оммавий ҳибс қилиниши ва улар билан шавқатсиз муносабатда бўлинаётгани, шунингдек, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари кўп сонли тожик талабаларини қўлга олгани юзасидан ташвиш билдириб, шошилинч телеграмма йўллади",  дейилади хабарда.

Шунингдек, бош прокурор телеграмма орқали  россиялик ҳамкасбидан полициянинг айрим ходимлари томонидан Тожикистон фуқароларига нисбатан амалга оширилган ҳаракатларни текшириб, ҳуқуқий баҳо беришни сўраган.

Аввалроқ Тожикистон ташқи ишлар вазирлиги ахборот департаменти раҳбари Шохин Самад расмий Душанбе Россия Федерациясида тожик фуқаролари турли важлар билан ҳибсга олинаётгани тўғрисида келиб тушаётган маълумотлардан хавотирда эканини маълум қилганди. 

Report typo