Эстония бош вазири Кая Каллас автомобиль солиғи ҳақидаги ўринсиз гаплари учун ойлик маошларини оширишни талаб қилаётган ўқитувчилардан узр сўради. Бу ҳақда "Новости" ахборот агентлиги хабар тарқатган.
У ўқитувчиларга давлат уларнинг маошларини ошириши мумкин бўлиши учун иш ташлаш вақтида автомобиль солиғини тарғиб қилишни таклиф этиб, таълим ходимларини ранжитганини тушунганини таъкидлаган. Бош вазир сўзларига кўра, унинг бу гаплари ноўрин бўлган ва, шунингдек, ишга дахлдор эмасди.
Бунгача ҳам Кая Каллас қисман турмуш ўртоғига тегишли Stark Logistics транспорт компанияси Ғарб санкциялари нишонида бўлган Россия билан ишлашда давом этаётгани ҳақидаги хабарлар ортидан машмашалар марказига тушиб қолганди. Бош вазир эса эрининг бизнеси ҳақида айтарли ҳеч нарса билмаслиги фикрида қатъий туриб олган.