Финляндия бош вазири Санна Марин ўз нонуштасига солиқ тўловчилар ҳисобидан сарфлаган маблағни мамлакат бюджети ғазнасига қайтарди, деб ёзади "Ilta-Sanomat" номли фин газетаси.
"Бош вазир 2020 йилда нонушта учун бюджетдан 10 минг евродан ортиқ пул сарфлаган", дея аниқлик киритади нашр.
Шунингдек, мамлакат вазирлар маҳкамаси раиси август ойи охирига қадар жорий йилда оила аъзолари озиқ-овқат таъминоти учун сарфланган маблағларни ҳам қайтариш ниятида.
Журналистлар бош вазир оиласи ҳукумат раҳбари қароргоҳидаги нонушта учун давлат бюджети ҳисобидан ойига тахминан 300 евродан сарфлаганини аниқлаганидан сўнг, Санна Марин ўз хоҳиши билан ушбу маблағларни жойига қайтаришга қарор қилган. Бинобарин, Финляндия қонунларида вазирлар маҳкамаси раиси учун маҳсулотлар хариди ҳақидаги банд мавжуд эмас.
Санна Марин 2019 йилнинг декабрь ойидан Финляндия вазирлар маҳкамасини бошқаришга киришган. У ушбу лавозимга келган учинчи аёл ва нафақат мамлакат, балки дунё бўйича ҳам энг ёш бош вазир ҳисобланади. Ҳозир у 36 ёшда.