Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

11.10.2018


БОЗОРНИ ЎРГАНИБ, СЎНГ РЕЖА ҚИЛГАН ЮТАДИ

Бунга бугун соҳада юқори марраларга эришаётган кўплаб юртдошларимиз фаолиятини мисол қилиб келтириш мумкин.

Китоб туманилик Умиджон Қиличовнинг ҳунармандчиликдан хабари бор эди. Ёшлигидан темирчилик соҳасига қизиққан ва бу ҳунар сирларини анча-мунча эгаллагани боис темир панжаралар, тўсиқлар, дарвозалар учун турли аксессуарлар ясай бошлади. У металл, тунука, мис, қўрғошин ёки шунга ўхшаш қаттиқ жисмлардан тайёрлаган безакларнинг жимжимадорлиги кўрган одамни беэътибор қолдирмайди. Ёш ҳунарманд бозорда ушбу маҳсулотларга бўлган талабни ҳам пухта ўрганди.

- Ишни янада кенгайтириш учун ишлаб чиқараётган маҳсулотлар турини ва ҳажмини оширишим керак деб ўйлардим,  - дейди тадбиркор. – Шу боис йиғиб қўйган бироз сармоямни тикиб, зарур ускуналарни сотиб олдим ва якка тадбиркор сифатида уч нафар ёрдамчим билан ишлаб чиқариш фаолиятини бошладим. Айни пайтга келиб, кўплаб турдаги металл буюмларни ясамоқдамиз. Шунингдек, шартнома асосида хонадонларга иссиқхона қуриб бериш ишларини ҳам йўлга қўйганмиз.

Айни пайтда ички бозорда тадбиркор ясаган металл буюмлар харидоргир, буюртмалар сони ҳам кўп. Ишлаб чиқариш цехида эса иш қизғин. Бу эса тадбиркорни яна бир янги марра сари бошламоқда. У энди саноат корхонасига асос солиб, ишлаб чиқариладиган маҳсулот ҳажмини ҳам, ишчи кучини ҳам тубдан ошириш ҳаракатида.

Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo