Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • Британия бундан 16 йил аввал коронавирусга қарши кураш режасини тайёрлаган

10.08.2021


Британия бундан 16 йил аввал коронавирусга қарши кураш режасини тайёрлаган

Британиянинг "The Independent" нашри бирлашган қироллик бундан 16 йил аввал коронавирусга қарши кураш бўйича режа тайёрлагани ва кейин уни шунчаки йўқотиб юборишгани ҳақида ёзди.

Манба маълумотларига кўра, 2005 йилда Хитойда атипик пневмония вируси - SARS пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлардан сўнг инглизлар ҳукумати унга қарши ҳаракатлар рўйхатини батафсил ишлаб чиққан.

Ҳужжатда вирусга тест олиш учун инфратузилма ва шахсий ҳимоя воситалари катта захирасини яратиш тавсия этилган. Вақт ўтиб, яъни ўтган йили Британия ҳукумати Covid-19 га қарши кураш бўйича чора-тадбирлар режасини тайёрлаганда улар ҳаммасини янгидан бошлашига тўғри келди, деб ёзади "The Independent". Аввалги режа ҳақида эса ҳеч ким билмайди.

Бирлашган қироллик вазирлар маҳкамасининг айрим аъзолари фикрича, британияликлар шу тарзда ўн минглаб кишилар ҳаётини сақлаб қолиш имкониятини қўлдан бой берди.

Report typo