Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
28 март, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Букланувчи экран смартфон, планшет ва ноутбуклар ўртасидаги чегарани йўққа чиқариши мумкин

07.05.2021


Букланувчи экран смартфон, планшет ва ноутбуклар ўртасидаги чегарани йўққа чиқариши мумкин

Apple икки йилдан сўнг ўзининг илк букланувчи экранли қурилмасини ишлаб чиқаришга ҳозирланаяпти. Бу ҳақда технологиялар саноатидан кенг хабардор бўлган Тайвандаги KGI Securities таҳлил фирмасидан компаниянинг режалаштириш бўйича эксперти Мин Чи Куо батафсил маълумот берган.

Куо Apple ишлаб чиқариш ҳамкорлари ва етказиб берувчилари, шунингдек, iPhone ишлаб чиқарувчилари занжирига у ёки бу тарзда боғланган компаниялар вакиллари билан мулоқотда бўлиб, маълумотлар тўплайди. Унинг гувоҳлик беришича, Apple брендининг илк букланувчи смартфони QuadHD+ операцион тизими, Samsung компаниясининг 8 дюмли OLED-экрани билан жиҳозланади.

Сенсор учун кумушли нанотоладан фойдаланилади. Экспертнинг баҳолашича, бу технология гаджет экранини бир неча марта буклаш имконини беради. Эҳтимолий буюртмалар ҳажмига кўра, Apple 2023 йилда 15-20 миллион дона ана шундай смартфон сотишни кўзлаяпти. Умуман, компания бир чоракда 70-90 миллион дона гаджет чиқаришини ҳисобга олсак, қиммат ва ҳали мукаммалликдан йироқ букланувчи смартфонлар учун бу кўрсаткич ҳайратланарли ютуқ бўлади. Бинобарин, Display Supply Chain Consultants ҳисоб-китобига кўра, букланувчи смартфонлар бозори етакчиси бўлган Samsung ўтган йили 2,2 миллионта ана шу турдаги қурилма сотган, холос.

Куо тахминларига кўра, яқин йилларда букланувчи смартфонлар ва шундай экранли бошқа қурилмалар бозорида шиддатли ўсиш кузатилади ҳамда ушбу илғор технологиянинг мукаммаллашуви келгусида смартфон, планшет ва ноутбуклар ўртасидаги чегарани йўққа чиқариш имконини туғдиради.

Report typo