Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
29 март, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

26.03.2021


“Булбул сайраган боғда”

Маълумки, Маданият вазирлиги ташаббуси билан ҳар йили 21-27 март кунлари “Театр томошалари ҳафталиги” ва унинг доирасида маданий-маърифий тадбирлар, жумладан, театр рассомлари кўргазмалари, театр либослари ва декорациялари намойишларини ташкил қилиш, томошабинлар ва ижодкорлар ўртасида мулоқот ўтказиш ҳамда шу кунлари томошалар бепул бўлиши йўлга қўйилди.

Шунга мувофиқ, вилоят қўғирчоқ театри жамоаси ҳам болажонлар баҳорги таътилни сермазмун ўтказиши учун сара спектаклларни намойиш этмоқда. “99 тилло танга”, “Соғлом танда соғ ақл”, “Зумрад ва Қиммат”, “Яхши фазилатинг – зебу зийнатинг”, “Булбул сайраган боғда”, “Дўстлик уйи”, “Тафаккур соҳиби – Заҳириддин Муҳаммад Бобур” каби саҳна асарлари ҳар куни икки сеансда ижро этилаётир.

Куни кеча Қарши шаҳар маданият марказида драматург Эсонбой Ўриновнинг “Булбул сайраган боғда” номли асари ёш томошабинлар эътиборига ҳавола қилинди. Унда меҳнатсеварлик, табиатни ардоқлаш, эл-юрт ободлиги йўлида ёниб яшаш бахти жажжи қалб соҳибларининг маслаги эканлиги кўрсатилади. Бош қаҳрамон Баҳром боғ барпо қилмоқчи бўлади, аммо бу йўлда турли қаршиликларга учрайди. Баҳром саъй-ҳаракати билан ниятига етиши баробарида ўзига қаршилик қилганларнинг ҳам фикрини ижобий тарафга ўзгартиришга эришади.

Фарзандлар фикр-ўйларини гўзаллаштирмоқ, улар қалбига яхшилик уруғини қадамоқ каби эзгу мақсадлар кўзланган саҳна асарлари намойиши давом этмоқда.

Н.ХЎЖАЕВ

Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.

Report typo