Қарши шаҳридаги 7-умумий ўрта таълим мактабида Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 539 йиллиги муносабати билан шоир шеъриятини ўрганишга бағишланган ўқув-семинар ташкил этилди.
Унда вилоят марказидаги мактабларнинг бошланғич синф ўқитувчилари, назмга ихлоси баланд бўлган иқтидорли ўқувчилар иштирок этишди.
Семинарда мактабнинг бошланғич синф ўқитувчиси Ёрқиной Раджабова томонидан тайёрланган “Буюк аждодлар мероси – ибрат кўзгуси” мавзусидаги саҳна кўринишлари, шеърхонлик чиқишларида шоҳ ва шоирнинг ҳаёти акс эттирилган лавҳалар намойиш этилди ҳамда ижод намуналари, машҳур рубоийларидан парчалар ўқилди.
Семинар сўнгида унда иштирок қилган бошланғич синф ўқитувчилари мавзу юзасидан ўзаро фикр алмашишди.