Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жамият
  • БУЮК КЕЛАЖАГИМИЗНИ МАРД ВА ОЛИЖАНОБ ХАЛҚИМИЗ БИЛАН БИРГА ҚУРАМИЗ!

Х.ҚИЛИЧЕВА

30.05.2017


БУЮК КЕЛАЖАГИМИЗНИ МАРД ВА ОЛИЖАНОБ ХАЛҚИМИЗ БИЛАН БИРГА ҚУРАМИЗ!

Мазкур тарғибот тадбирлари вилоятимизнинг барча туман (шаҳар)ларида ташкил қилиниб, уларда таниқли ёзувчи-шоирлар, олимлар, кино ва театр актёрлари, ҳарбийлар, эстрада хонандаларидан иборат тарғиботчилар гуруҳи иштирок этди. Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили муносабати билан ташкил қилинган тарғибот-учрашувларда вилоятимиз аҳли билан юзма-юз мулоқот ўтказилди, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар, фуқароларимиз ҳаётида юз  бераётган ижобий ўзгаришлар хусусида дилдан суҳбатлашилди.

Тадбирнинг якуний қисми Қарши шаҳридаги амфитеатрда бўлиб ўтди. Кечага вилоятимиздаги мактаб ва академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, уюшмаган ёшлар, ўқитувчилар, кенг жамоатчилик вакиллари таклиф этилди. Унда сўз олганлар мамлакатимизда юз бераётган ўзгариш ва янгиланишлар, айниқса, маънавий соҳадаги юксалишлар ҳақида тўлқинланиб гапиришди. Тарғибот тадбирларидан олган таассуротлари, Қашқадарёнинг бугунги таровати ҳақида, шунингдек, ёшларга берилаётган имкониятлар хусусида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Тадбир давомида "Юксак маънавиятли авлод" ёшлар фестивалининг вилоят босқичи якунлари ҳам эълон қилинди. "Бадиий ижод", "Президент асарлари билимдони", "Мустақиллик тарихи билимдони", "Энг иқтидорли ҳунарманд", "Ўз асарида миллийликни акс эттирган  рассом", "Ўз асарида миллийликни акс эттирган дизайнер", "Ватан куйчиси", "Юксак маънавиятли авлод" каби номинациялар бўйича ғолиблар аниқланиб, уларга фестивалнинг республика босқичига йўлланмалар берилди.

Тадбир таниқли санъаткорлар иштирокидаги галаконцерт билан ниҳояланди.

Х.ҚИЛИЧЕВА

 

Собир НАРЗИЕВ олган сурат.

Report typo