Ўзбекистон Қаҳрамони, халқ шоири Абдулла Орипов ҳаёти-фаолиятидан ҳикоя қилувчи музей, шинам ётоқхона, замонавий жиҳозланган бири биридан кўркам дарс хоналари ўғил-қизларнинг чуқур билим олишларини таъминлаб, келгуси орзулари сари етаклайди.
- Шу мактабда таълим олаётганимдан жуда мамнунман, - дейди 6-синф ўқувчиси Шодия Юсупова. - Фанларни чуқур ўзлаштиришимиз учун бу ерда барча шароитлар яратилган. Менинг вазифам шундай шароитларга арзирли етук инсон бўлиш, буюк шоирга муносиб издош сифатида улғайишдир.
Х.ҚИЛИЧЕВА
Суратларда: мактаб-интернат ҳаётидан лавҳалар.
Собир НАРЗИЕВ олган суратлар.