Қашқадарё вилояти мусиқали драма театрида буюк шоир, давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоий тавaллудининг 581 йиллигига бағишланган адабий тадбир ўтказилди.
Унда адабиётшунос олимлар, талаба ва ўқувчилар, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Тадбирда Ҳазрат Навоийнинг ижоди, унинг ўзбек тили ва адабиёти ривожига қўшган беқиёс ҳиссаси хусусида атрофлича сўз юритилди. Шоир шеърлари асосида басталанган қўшиқлар, асарлари асосида театрлаштирилган саҳна кўринишлари барчага манзур бўлди.