Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида ўтказилган тадбир “Амир Темур маънавияти - бебаҳо хазина”, деб номланди.
Унда Амир Темур шахси, унинг ўзбек ва жаҳон давлатчилиги тарихида тутган ўрни, илм-фан ҳомийси сифатидаги фазилатлари ҳақида атрофлича сўз юритилди.
Иқтидорли ва истеъдодли талабалар томонидан намойиш этилган саҳна кўринишлари иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
***
Ғузор нефть-газ саноати касб-ҳунар коллежида буюк саркарда таваллудининг 680 йиллиги муносабати билан миллий кураш мусобақаси ўтказилди.
Унда Ғузор, Нишон, Яккабоғ, Касби, Деҳқонобод, Қамаши, Чироқчи туманларидаги касб-ҳунар коллежларида, Ғузор туманидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабида таҳсил олаётган ёш полвонлар иштирок этди.
Турнирда уч – енгил, ўрта ва оғир вазн тоифаларида ғолиблар аниқланиб, уларга ҳомийлар томонидан қимматбаҳо совғалар топширилди. Ғузор нефть-газ саноати касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Норбек Назаров мусобақанинг мутлақ ғолиби, деб топилди.
Ғузорлик бир гуруҳ тадбиркор ва фермерлар мазкур турнирнинг юқори савияда ўтишига ўз ҳиссаларини қўшди.
Ш.БОЗОРОВ.