Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

16.11.2023


Чўпон ўзига ҳужум қилган тимсоҳни тишлаб олди

        Австралия шимолида бир киши тимсоҳ кўз қовоғини тишлаб олиб, унинг ҳамласидан қутулди.  Бу ҳақда Metro манбаси маълум қилган. 

Чўпон Колен Деверо кўл яқинидаги ҳовлиси деворини таъмирлаётган вақтда унга тимсоҳ ҳужум қилган ва уч метрдан узунроқ катталикдаги судралиб юрувчи унинг оёғидан тишлаб, сувга томон судрай бошлаган. 

60 ёшли эркак қаршилик кўрсатишни бошлаб, тимсоҳни тепишга тушган, кейин эса унинг қовоғидан тишлаган. Шунда йиртқич жағларини бўшатиб, чўпоннинг оёғини қўйиб юборган. 

 "Мен сакраб турдим ва катта қадамлар билан машинам турган томонга югурдим. Тимсоҳ яна бир неча метрлар қувлади ва қайтди", дея ҳикоя қилган Колен Деверо. 

Австралиялик ярасини боғич билан боғлаб, шифохонага борган ва унга зарур тиббий ёрдам кўрсатилган. У бир ойдан кўпроқ вақт давомида муолажалар олган. Эркакда бир нечта жарроҳлик амалиётлари ўтказилган, жароҳат жойига тери кўчириб ўтказиш талаб этилган. 

Report typo