Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
26 декабрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

15.02.2018


“ЧАРОҒИЛДАГИ КЛУБГА КУЛИБ ҚАРАШ КЕРАКМИ Ё КУЙИБ?!”

“Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 25 июндаги “2013-2018 йилларда замонавий маданият ва аҳоли дам олиш марказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан вилоятда 74 та маданият ва аҳоли дам олиш марказини капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, ушбу марказлар учун ажратилган бинолар манзилли дастурга асосан босқичма-босқич таъмирлаб борилмоқда.

2013-2017 йиллар давомида вилоятда жами 21 та маданият ва аҳоли дам олиш маркази таъмирланган бўлиб, шундан 2 таси Қарши тумани (Марказий, Кожор)да ташкил этилган.

Маданият вазирлиги томонидан 2018-2022 йилларда маданият ва аҳоли дам олиш марказларини янгидан қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори лойиҳаси тайёрланмоқда.

Мазкур қарор асосида Қарши туманидаги 4 та маданият ва аҳоли дам олиш маркази биноларида капитал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилиши кўзда тутилган.

Хусусан, унга (2019 йилда) Қовчин, (2020 йилда) Чароғил, (2021 йилда) Ертепа, (2022 йилда) Дашт маданият ва аҳоли дам олиш марказлари киритилмоқда.

Report typo