Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Собир ХОЛМУРОДОВ

23.02.2017


ЧЕГАРАДА ЧЕК ҚЎЙИЛГАН АНДИШАСИЗЛИК

2012 йил 12 апрелдаги “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг    Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги    кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги Қонун билан порнографик ҳамда зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш мақсадида тайёрлаш ёки Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, худди шунингдек уни тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш каби ҳаракатлар учун жазо чоралари кескин оширилганига қарамасдан, бу каби ҳуқуқбузарлик ҳолатларини содир этаётган фуқаролар учраётгани ачинарли.

Мисол учун, жорий йилнинг 8 март куни Нишон туманида жойлашган Қарши-Керки чегара божхона пости орқали Туркманистон Республикасидан уйига қайтаётган Актам Жамолов (ҳуқуқбузарларнинг исм-фамилияси ўзгартирилган) томонидан тўлдирилган йўловчи божхона декларацияси асосида унинг юклари божхона назоратидан ўтказилганда, сумкасига яширинча жойлаштирган қўл телефони хотирасида 14 дона порнографик мазмундаги видеомаҳсулот борлиги аниқланди.

Ачинарлиси шундаки, бу каби ҳуқуқбузарликлар баъзи аёллар томонидан ҳам  содир этилмоқда. Жумладан, жорий йилнинг 10 март куни Москва-Қарши йўналиши бўйича Қарши халқаро аэропортида парвозини якунлаган Нозима Маматова ҳам йўловчи божхона декларацияси асосида божхона назоратидан ўтказилди. Натижада декларацияда кўрсатилмаган юклар орасига яширинча жойлаштирилган қўл телефони хотирасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилиши тақиқланган 30 дона беҳаёликни тарғиб қилувчи порнографик мазмундаги видеомаҳсулот олиб ўтилаётгани аниқланди.

Мазкур ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан Актам Жамолов ҳамда Нозима   Маматовага нисбатан суд органларининг қарорлари билан кўп миқдорда жарима жазолари тайинланиб, қўл телефонлари давлат эгалигига ўтказилди.

Собир ХОЛМУРОДОВ,

вилоят божхона бошқармаси ахборот хизмати катта инспектори.

Report typo