Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
4 декабрь, чоршанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

11.07.2024


Чекиш мия фаолиятига таъсир қилади

Чекиш ёшга қараб мия иш фаолияти пасайишини тезлаштириши мумкин. Буни Nature Communications журналида чоп этилган тадқиқот хулосалари кўрсатган.

Олимлар 50 ва ундан юқори ёшдаги 32 минг кишининг маълумотларини таҳлил қилишган. Ўн йил давомида улар ўртасида бир неча бор   соғлиғи, одатлари ҳақида сўров ўтказилган ва мия фаолиятини баҳолаш учун тест олинган. Тадқиқот иштирокчилари Европанинг 14 та мамлакатида яшаган.

Чекувчи қатнашчиларда хотира ва фикрлаш қобилияти пасайиши 85 фоизга тезроқ бўлган. Бундан бошқа барча соҳаларда соғлом турмуш тарзига амал қилган, яъни мунтазам спорт билан шуғулланган, алкоголли ичимликларни меъёрида истеъмол қилган ва фаол ижтимоий ҳаёт кечирган чекувчилар мустасно. Бу гуруҳда мия иш фаолияти пасайиши тезлиги чекмайдиганларники каби бўлган.

Олимлар натижаларга таъсир қилиши мумкин бўлган омиллар, жумладан, иштирокчилар ёши, жинси, мамлакати, таълим даражаси, бойлиги ва сурункали касалликларини ҳисобга олишган.

Айтилишича, тадқиқот кузатув характерига эга, шунинг учун ҳам чекиш ва мия қаришининг тезлашиши ўртасидаги боғлиқлик сабаб-оқибатларини исботламайди.

 

Report typo