Ишлаб чиқариш
Биламизки, пахта тозалаш корхоналарида толани чигитдан ажратиб олиш жараёнида маълум миқдорда чиқинди пахта, яъни линт ажралиб чиқади.
Калта толали бу хом ашё текстиль саноати учун яроқсиз ҳисобланади, аммо уни қайта ишлаш орқали бошқа тармоқ учун зарур маҳсулотга айлантириш мумкин. Қамаши туманидаги "Илҳом-Муниса" масъулияти чекланган жамияти айни шу соҳада фаолият юритмоқда.
Корхона хом ашёни ҳудуддаги пахта тозалаш корхоналаридан шартнома асосида харид қилиб, уни тозалаш, титиш, пресслаш ва ўраш каби қайта ишлаш босқичларидан ўтказгач, ички бозорга тайёр маҳсулот, яъни тойланган пахта кўринишида етказиб беради.
- Прессланган пахта момиғи кўрпа, кўрпача, ёстиқ каби уй-рўзғор жиҳозлари, шунингдек, мебель саноати учун зарур хом ашё ҳисобланади, - дейди корхона иш юритувчиси Илҳом Жонқувватов. - Бу маҳсулотни сотишда ҳеч қандай қийинчиликка дуч келмаймиз.
Айни пайтда шу фаолият ортидан 4 киши доимий иш билан банд.
Жаҳонгир БОЙМУРОДОВ
Собир НАРЗИЕВ олган сурат.