Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш: янги нархлар маъқулланди

Ўз мухбиримиз

13.01.2022


Чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш: янги нархлар маъқулланди

Халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгашининг 11 январдаги тегишли қарори билан ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўловнинг янги нархлари (тарифи) тасдиқланди (маъқулланди).

Унга кўра маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш:

аҳолига бир киши учун - ойига 4550 сўм;

юридик шахсларга бир куб метр чиқинди учун - 62000 сўм миқдорида белгиланиши маъқулланган.

Бундан кўринадики, аҳоли учун  хизмат кўрсатиш тарифи 182 фоизга оширилган, унгача бўлган нарх алоҳида бир киши учун - 2500 сўм эди.

Қайд этиш ўринли, Президентнинг 2020 йил 30 сентябрдаги “Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан: 2021 йил 1 январдан бошлаб ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов тарифлари (хизмат кўрсатувчи ташкилотлар томонидан келишилган нархларда амалга ошириладиган алоҳида хизматлар учун тўловлар бундан мустасно) дастлаб нархларни (тарифларни) тартибга солиш органлари хулосалари олиниб, кейинчалик тегишлигича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашлари қарорлари билан маъқулланганидан сўнг тасдиқланади.

Ушбу ҳужжат матнида нархлар (тариф)ни айнан ким ёки қайси орган тасдиқлаши мавҳум қолгани ҳолда, халқ депутатлари Қашқадарё вилояти Кенгаши “Ҳудудларда маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича хизмат кўрсатиш учун мажбурий тўлов нархлари (тарифлар)ни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори билан ўша мажбурий тўловнинг янги нархлари (тарифи)ни ҳам маъқуллаб, ҳам тасдиқлаб бераяпти. Яъни қарор номида “тасдиқлаш”, матнида эса “маъқуллансин” сўзлари қўлланган.

Аммо шу пайтгача амал қилиб келган тарифни белгилаш тўғрисидаги эндиликда эскирган саналувчи ҳужжат бекор қилиниши ҳақида гап-сўз йўқ. Шу жиҳатга эътибор қаратилмагани ҳолда, ҳужжат қабул қилинган кундан эътиборан кучга кириши қайд этилган. Демак, у асосида янги тарифлар ҳам аллақачон қўллана бошлагани аниқ...

Ўз мухбиримиз 

Report typo