Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

22.02.2024


Чигирткалар дунё озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин

Сингапур ва Хитой олимлари чигирткалар тажовузининг кўпайиши бутун дунё озиқ-овқат хавфсизлигига таҳдид солиши мумкинлигини аниқлади. Бу борада ўтказилган тадқиқот натижалари Science Advances илмий журналида эълон қилинган.

Тадқиқотчилар БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти маълумотларини таҳлил қилган. Унда 36 мамлакатда 1985 йилдан 2020 йилгача бўлган 35 йиллик даврда чигирткаларнинг кенг тарқалиши сони кузатилган. Олимлар жамоаси бу маълумотларни ҳарорат, шамол тезлиги ва ёғинлар сони каби метеорологик кўрсаткичлар билан бирлаштирган.

"Иқлим исиши ҳамма ерда чигирткаларнинг тажовузи ортишига олиб келади ва ушбу зараркунандаларни глобал назорат қилиш учун янги муаммолар туғдиради", дейилади тадқиқот хулосасида.

Олимлар Африка, Яқин Шарқ, Жанубий Осиёни чигирткаларнинг тажовузи учун энг заиф минтақалар сифатида кўрсатган. Шунингдек, таъкидланишича, ёғинлар кўпайиши ва ўртача ҳароратнинг кўтарилиши бу ҳудудларда зараркунандалар учун мақбул шароитни юзага келтиради.

Report typo