Маълум бўлишича, Чироқчи туманида яшовчи А.Диёров, К.Холмўминов ва Ў.Пардаев давлат рақами 01 Е 806 РА бўлган “Нексия” русумли автомашинада Қарши шаҳридан улгуржи нархларда сотиб олинган 4 минг қути, жами 15 миллион 200 минг сўмлик тамаки маҳсулотларини Туркманистон Республикаси ҳудудига ўтказиш мақсадида Деҳқонобод туманидаги Қўрғонтош қишлоқ фуқаролар йиғинидаги Усмондара қишлоғига олиб келишади. Бу орқали улар Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 26 ноябрдаги “Юридик ва жисмоний шахсларни рўйхатдан ўтказишни ҳамда улар томонидан савдо фаолияти амалга оширилишини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор ва унга илова қилинган Улгуржи ва чакана савдо фаолиятини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом талабларини бузишган.
Қонунга хилоф иш тутган ҳамтовоқлар тезкор тадбир давомида ушланиб, товарлар тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди. Суд ҳукми билан жазо муқаррарлиги таъминланиб, жиноий ишда фойдаланилган “Нексия” автомашинаси давлат фойдасига мусодара қилинди.
Н.ХЎЖАЕВ