Душанбеда дзюдо бўйича Тожикистон Президенти кубоги мусобақаси ўтказилди.
Бир неча йилдан буён анъанавий тарзда ташкил этиб келинаётган ушбу халқаро мусобақада мамлакатимиз терма жамоасидан ҳам 9 нафар дзюдочи иштирок этди.
Эътиборли томони, Камол Муродов бошчилигида мусобақада қатнашаётган юртимиз спортчиларидан Дилшодбек Йўлдошев саралаш баҳсларида барча рақибларини мағлуб этиб олтин медалга мушарраф бўлди.
Шунингдек, спортчимиз мусобақа регламентига кўра кубок соҳиби сифатида 30 минг сомоний пул мукофоти билан ҳам тақдирланди.
Маълумот ўрнида келтириб ўтамиз, Дилшодбек Йўлдошев 1999 йилда Чироқчи туманида туғилган. У Ўзбекистон чемпиони, қатор халқаро мусобақалар ғолиби ҳисобланади.
Ж.БОЙМУРОДОВ