Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 декабрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Жараён
  • ЧИРОҚЧИЛИК ҲАЙДОВЧИЛАР БЕЛГИЛАНГАН ҚОИДАЛАРГА АМАЛ ҚИЛМАЯПТИМИ?

Н.ХЎЖАЕВ

12.05.2020


ЧИРОҚЧИЛИК ҲАЙДОВЧИЛАР БЕЛГИЛАНГАН ҚОИДАЛАРГА АМАЛ ҚИЛМАЯПТИМИ?

Қарор ва ижро

Карантин чоғида, қолаверса, муборак Рамазон ойи муносабати билан хайр-саховат қўлини чўзиб, қийналган, кам таъминланган оилалар ҳолидан хабар олаётганлар, моддий ва маънавий кўмак бераётганлар кўп экани қувонарли албатта. Гуруч курмаксиз бўлмайди, деганларидек, шундай синовли кунлардан фойдаланиб, бир-икки сўмли бўлиб қолиш илинжидаги кимсалар ҳам йўқ эмас. Бу бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари, йўлкира нархи сунъий равишда оширилишида кўзга ташланмоқда ва аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Аввал 2-3 минг сўмга қатнаган ҳайдовчиларнинг йўлкира баҳосини бир неча баробар кўтариб юборгани ҳаммасидан ошиб тушди. Чунки иш-ташвиш кўйида юрганлар кам эмас.

Маълумки, вилоятимиз коронавирусдан холи “яшил” ҳудуд сифатида эътироф этилиб, карантин чоралари юмшатилди. Шунинг баробарида йўналишсиз таксилар қатъий қоидалар асосида ишлаши белгиланди. Унга кўра, автотранспорт воситаси салонида ҳайдовчи ўриндиғи йўловчилар ўриндиғидан шаффоф пластик ёки махсус плёнка билан тўсилган бўлиши, ҳайдовчи ва йўловчи тиббий ниқобда бўлиши (тиббий ниқобсиз йўловчини ташиш тақиқланади), йўловчилар автотранспорт воситаси салони орқа ўриндиғига ўтириши ҳамда фақат ўз (автотранспорт воситаси давлат рўйхатидан ўтказилган) ҳудудида ҳаракатланиши лозимлиги қайд қилинди.

Бироқ тартибни менсимай, йўловчи ва ўз ҳаётини хавфга қўяётган, боз устига, ноқонуний ишлаётган киракашлар ҳам афсуски учраб турибди.

Шундан келиб чиқиб, вилоят транспорт бошқармаси, ДХХ Чироқчи тумани бўлими ва туман ҳокимлиги ҳамкорлигида ҳайдовчилар, соҳа мутасаддилари билан учрашув ўтказилиб, йўналишсиз таксиларни белгиланган тартибда жиҳозлаш ва дезинфекция қилдириш лозимлиги тушунтирилди.

Лицензиясиз йўловчи ташиётган киракашларга жорий йил 1 июнга қадар фаолиятини қонунийлаштириш талаби қўйилди.

Хабарингиз бор, вилоятимиз бўйича коронавирус инфекциясига чалинган ва буткул фориғ бўлган фуқаролар айнан Чироқчи туманидан.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo