Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.ТЎЛАГАНОВ

07.08.2017


ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК

“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури, шунингдек, 2017 йил 6 июлда Президентимизнинг тиббиёт соҳаси вакиллари билан ўтказган йиғилишида белгиланган муҳим вазифаларни ҳаётга татбиқ этиш борасида жойларда кенг қамровли ишлар амалга оширилмоқда.

Ушбу вазифалар ижроси доирасида ташкил этилган “Саломатлик”       поезди жорий йилнинг 1-5 август кунлари вилоятимизда бўлиб, малакали мутахассислар ёши кекса отахон ва онахонлар, ногирон болалар, хотин-қизлар, боқувчисини йўқотган ва кўп болали оилалар аъзоларини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказди. 

- Тадбирдан кўзланган асосий мақсад - экологик жиҳатдан ноқулай шароитда истиқомат қилувчи аҳолини, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни, шунингдек, чекка қишлоқларда яшаётган аёллар ва болалар  саломатлигини муҳофаза қилиш, ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, - дейди вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бош мутахассиси Дилором Алиқулова. – Бунинг учун олдиндан барча туманларда чуқурлаштирилган тиббий кўрикка ҳамда ихтисослаштирилган тиббий ёрдамга муҳтож аҳолининг асосий касаллик гуруҳлари бўйича рўйхати тузилиб, кўрик ўтказиш жойлари белгиланди. Тиббий кўрик ўтказиш учун етарлича шароит яратилган алоҳида хоналар ташкил этилди.

5 кунлик тадбирда вилоятнинг қарийб 3 минг аҳолиси юқори малакали шифокорлар томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди. Кексалиги ёки бошқа сабаб билан шифокорлар қабулига кела олмаган беморлар ўз хонадонларида тиббий кўрикдан ўтказилиб, тегишли тавсиялар, даволанишга муҳтожларга эса тиббиёт муассасаларида даволаниш учун йўлланмалар берилди.

Тадбир давомида аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, касалликларнинг олдини олиш, оилаларда тиббий маданиятни оширишга қаратилган кенг тарғибот-тушунтириш ишлари ҳам олиб борилди.

М.ТЎЛАГАНОВ

Report typo