Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.МУРОДОВ

21.11.2017


ЧУҚУРЛАШТИРИЛГАН ТИББИЙ КЎРИК

Кўз ва унинг ёндош аъзолари касалликлари профилактикаси бўйича навбатдаги бепул тиббий кўрик Қарши шаҳридаги Алишер Навоий маҳалласи аҳолиси учун бўлди. Унда 100 нафардан зиёд киши тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказилди.

- Белгиланган режага мувофиқ, ҳар ойда Қарши шаҳридаги иккита маҳалла аҳолиси 17 турдаги кўз касалликлари бўйича тиббий кўрикдан ўтказилаяпти, - дейди вилоят кўз касалликлари шифохонаси бош шифокори Баҳриддин Эшдавлатов. – Поликлиникалардан олиб жамланган статистик маълумотларга таяниб, қайси ҳудудда касалликлар кўп учрайдиган бўлса, биринчи навбатда ўша ердаги беморлар бориб кўрилади, аниқланган касалликлар юзасидан зарур тавсиялар берамиз. Кам таъминланган оилалар аъзолари, касалликнинг оғир формаси билан оғриган кишиларни бепул даволаш чоралари кўрилиб, тегишли йўлланмалар берилаяпти.

Маълумот учун, кўз касалликлари профилактикаси бўйича навбатдаги сайёр қабул жорий ҳафта охирида Касби тумани аҳолиси учун ташкил этилади.

М.МУРОДОВ

Report typo