Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
23 ноябрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Н.ХЎЖАЕВ

30.11.2017


ДЎМБИРА САДОЛАРИДАГИ БАРДАВОМ ҚАДРИЯТЛАР

Қаҳҳор бахши Раҳимов ижоди ҳам ана шу силсилада муҳим бўғин. 60 дан ортиқ достон ва юзлаб термалари халқимизнинг бой меросига айланган. Бугунга қадар унинг “Ёдгор”, “Қўнғиротнома”, “Ёзи билан Зебо”, “Аҳмад Яссавий”, “Мангулик жавоҳирлари”, “Самодан томган томчилар” каби қатор китоблари нашр қилинди. Туркияда “Алпомиш” достони 10 минг нусхада турк тилида чоп этилди.

Отаси Қодир бахши ўзбек бахшичилик санъатини Европада намойиш қилган бўлса, Қаҳҳор бахшининг дўмбира садолари океан ортида, Америкада жаранг сочди.

Халқнинг қаҳрамонлик достонларини, кўп асрлик орзу-умидларини куйга солган бахшилар меҳнати ҳар қанча эътибор ва эътирофга лойиқ. Шунга мувофиқ Қаҳҳор бахши Раҳимов ҳам “Ўзбекистон халқ бахшиси” фахрий унвонига сазовор бўлди. Қатор фестиваль ва кўрик-танловларда ғолибликни қўлга киритди. Республика бахшиларининг сардорига айланди.

Бу йил Қаҳҳор бахши Раҳимов таваллудига 60 йил тўлди. Шу муносабат билан жойларда кўплаб маданий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, Деҳқонобод туманидаги болалар мусиқа ва санъат мактабида шундай тадбирлардан бири бўлиб ўтди. Унда сўзга чиққан туман ҳокими З.Алиқулов, фольклоршунос олимлар А.Эргашев, Н.Очилов, Шоқул бахши Мирзаев Қаҳҳор бахшининг ижоди ва фаолиятига атрофлича тўхталиб, унинг ўзбек бахшичилиги ривожидаги юксак ўрни ва хизматини эътироф этишди. Терма ва достонлар, уларда ифодаланган ғоялар ёшларимиз тарбиясида муҳим ўрин тутиши таъкидланди.

Н.ХЎЖАЕВ

Report typo