Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Қоржов ЖЎРАЕВ

20.02.2017


ДАЛОЛАТНОМА ИШ БЕРМАДИ

Гап шундаки, 2013 йил декабрь ойида “Қаршишаҳаргаз” филиали назоратчилари томонидан унга нисбатан жарима қўллаш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилган ва умумий қиймати 508 минг 25 сўм табиий газдан қарздорлик ҳисобланган.

Бироқ истеъмолчи ушбу ҳолатдан норози бўлиб, ўз ҳуқуқини ҳимоя қилишга киришди. Мазкур масала атрофлича ўрганилганда ҳақиқатан ҳам Ибрагим Искандаровнинг хонадонига нисбатан тузилган далолатнома қонуний кучга эга эмаслиги аниқланди. Натижада “Қаршишаҳаргаз” филиалининг Ибрагим Искандаров хонадонига нисбатан ҳисоблаган  508 минг 25 сўм қарздорлиги бекор қилинди.

Худди шундай, Гулсара Эшбоева хонадонида ҳам асоссиз қарздорлик сабаб газ етказиб берувчи корхона ва фойдаланувчи ўртасида низо келиб чиққан.

Истеъмолчининг мурожаатида айтилишича, унинг хонадонига нисбатан 2014 йил январь ойида 508 минг 25 сўм, апрель ойида эса 737 минг 631 сўм, жами 1 миллион 245 минг 656 сўм қарздорлик кўрсатилган ва бу тўғрида далолатнома расмийлаштирилган. Тузилган далолатномалардан эса фуқаронинг хабари бўлмаган.

Ўрганишлар натижасида “Қаршишаҳаргаз” филиалининг истеъмолчига нисбатан далолатнома тузишда хатоликка йўл қўйганлиги аниқланди ва қарздорлик асоссизлиги боис Гулсара Эшбоева манфаатини кўзлаб судга даъво аризаси киритилди. Суд “Қаршишаҳаргаз” филиали томонидан  тузилган далолатномани ҳақиқий эмас деб топди ва таъминотчи зиммасига ҳисобланган жами 1 миллион 245 минг 656 сўм қарздорликни фуқаро ҳисобидан чиқариш мажбуриятини юклади.

Қоржов ЖЎРАЕВ, Қарши шаҳар истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти ижро этувчи аппарати раиси.

Report typo