Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
10 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

01.02.2024


Дарё тубидан топилган ҳамённинг эгаси чиқди

АҚШда қарийб 30 йил аввал йўқотилган ҳамён эгасига қайтарилди. Ўтган вақт давомида кармон дарё тубида ётган, деб ёзади UPI манбаси.

Ҳамённи аризоналик Жереми Бингэм байдаркада эшкак эшиш билан шуғулланаётганида топиб олган. Унинг сўзларига кўра, эркак ўз оиласи билан бирга дарё бўйида бўлганида саёз сув остида ётган нарсага кўзи тушган.

Кармон ичида бир нечта кредит карталари ва Жулия Си номига расмийлаштирилган ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлган. Жереми Бингэм топилмани олган ва унинг эгасини қидиришга киришган. Орадан бир қанча вақт ўтиб,  ижтимоий тармоқлар туфайли қидирув натижа берган.

Чикагода яшовчи Жулия Си 1995 йилда Аризона штатида яшовчи амакиваччасиникида меҳмон бўлгани ва ҳамёнини йўқотганини айтган. Бу воқеа аёл қариндоши билан автомобилда дарёни кечиб ўтишга ўринганда содир бўлган. Яъни ҳайдовчи чуқурликни нотўғри чамалаган ва машина сувга ғарқ бўлган. Улар омон қолишга муваффақ бўлган, бироқ ҳамма буюмларни оқим олиб кетган.

Report typo