Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
14 декабрь, шанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Иқтисодиёт
  • Давлат қарзи юқори бўлган мамлакатлар жиддий молиявий муаммолар билан тўқнаш келмоқда

22.08.2024


Давлат қарзи юқори бўлган мамлакатлар жиддий молиявий муаммолар билан тўқнаш келмоқда

Қора қитъа давлатларининг умумий суверен қарзи 1 триллион долларга етди. Бу ҳақда Bloomberg манбасига БМТнинг Африка иқтисодий комиссияси ижрочи котиби Клавер Гатете маълум қилган.

"Давлат қарзи юқори бўлган Африка мамлакатларининг ҳар учтасидан бири ҳозир жиддий молиявий муаммолар билан тўқнаш келмоқда", деган ижрочи котиб.

Унинг сўзларига кўра, Зимбабве, Гана ва Эфиопияда аҳвол энг оғир.

IFF Global debt monitor хизмати ҳисоб-китоблари бўйича, 2024 йилнинг биринчи чорагида дунё мамлакатлари жами қарзи 91,4 триллион долларни ташкил этган.

Report typo