Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
10 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • Давлат раҳбари топшириқларини бажаришда йўл қўйган сусткашлиги учун бошқарма бошлиғига интизомий жазо чораси қўлланди

10.08.2023


Давлат раҳбари топшириқларини бажаришда йўл қўйган сусткашлиги учун бошқарма бошлиғига интизомий жазо чораси қўлланди

Соғлиқни сақлаш

Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Б.Тешаевга оилавий шифокор пункти, оилавий поликлиника ва маҳалла тиббиёт пунктларини ташкил этиш бўйича давлат раҳбари топшириқларини бажаришда йўл қўйган сусткашлиги учун ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима интизомий жазо чорасини қўллаш белгиланди.

Бу ҳақда республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати вазирликнинг расмий Telegram-канали орқали маълум қилди.

Хабар берилишича, куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлигининг жорий йил биринчи ярим йиллиги якунларига бағишланган ҳайъат йиғилиши ўтказилиб, унда дастлаб тиббиётнинг бирламчи тизимидаги ислоҳотлар натижадорлиги таҳлил қилинди.

Йиғилишда таъкидланганидек, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини "Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили"да амалга оширишга оид давлат дастури доирасида аҳолига бирламчи тиббий хизматларни яқинлаштириш мақсадида республика миқёсида 110 та оилавий шифокорлик пункти, 30 та оилавий поликлиника ва 520 та маҳалла тиббиёт пунктларини ташкил этиш белгиланган.

Бироқ ўтган даврда Тошкент вилоятида режадаги 10 та, Қашқадарёда 9 та, Сирдарёда 5 та оилавий шифокор пунктидан бирортаси ташкил этилмаган.

Ҳудди шундай, оилавий янги поликлиникалар фаолиятини йўлга қўйиш борасида Самарқанд, Тошкент, Қашқадарё, Навоий ва Хоразм вилоятларида сусткашликка йўл қўйилган.

Шунингдек, танқидий-таҳлилий руҳда ўтган ҳайъат йиғилишида яна бир қатор масалалар, жумладан, жорий йилнинг биринчи ярмида соғлиқни сақлаш ташкилотларига келиб тушган мурожаатлар ижроси таҳлил қилинди ва ҳудудлар кесимида аҳоли мурожаатлари билан ишлашда сусткашликка йўл қўйган масъуллар аниқланди.

Шуларни инобатга олган ҳолда, бошқа мутасаддилар қаторида, Қашқадарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Ш.Гаппаров, Ғузор тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Д.Шаймардонов, шунингдек, Республика тез тиббий ёрдам маркази Қашқадарё вилояти филиали раҳбари А.Алиевга ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилди.

Ўз мухбиримиз

Report typo