Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
21 ноябрь, пайшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU
  • Бош сахифа
  • Тиббиёт
  • Давоси йўқ дардга чалинган бемор ўзига хос оддий парҳездан шифо топибди

29.09.2022


Давоси йўқ дардга чалинган бемор ўзига хос оддий парҳездан шифо топибди

Вьетнамлик аёл, мана, 40 йилдан ошиқроқ вақт ўтибдики, қаттиқ егуликлардан воз кечиб, ҳамон фақат озроқ туз, шакар ва лимон шарбати қўшилган сув билан таомланаётганини даъво қилди, деб ёзади Oddity Central манбаси.

63 ёшли фуқаро сўзларига кўра, унинг ўзига хос парҳези ёшига нисбатан ажойиб кўринишда бўлиши имконини берган. Бундан ташқари, у соғлиғи ҳақидаги шикоятларни унутган. Аёлнинг айтишича, сув - ҳаёт асоси, у ўсимликлар учун қанчалик муҳим бўлса, инсонларга ҳам шунчалик керак.

Вьетнамлик 21 ёшигача, яъни касали бошлангунига қадар ҳамма каби овқатланган. Кўриш қобилияти пасайгани, ҳар кунги кўнгил айниши шикояти билан топширган таҳлили унда қон касаллиги ривожланаётганини кўрсатган. Ўша пайтда талаба бўлган бемор тез орада вафот этишини ўйлаб, дорилар қабул қилишни рад этган. 

Лекин, унга сув ичишни ва қаттиқ таомлардан тийилишни маслаҳат берган шифокор вазиятни юмшатган. Тиббиёт ходими, шунингдек, аёлдан исмини ҳеч кимга айтмасликни сўраган, чунки унинг ушбу даволаш усули илмий асосларга эга эмас эди.

Беморнинг оиласи унинг очликдан ўлишидан қўрқиб, бундай усул билан даволанишига қарши чиққан. Бироқ, орадан 40 йилдан ортиқ вақт ўтибдики, вьетнамликнинг сўзларига кўра, у ўзини ажойиб ҳис қилмоқда. Ҳозир аёлнинг ўзи ўшанда ҳаётини сақлаб қолган шифокордан миннатдорлик белгиси сифатида тиббиёт билан шуғулланмоқда.   

Report typo