Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
25 ноябрь, душанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Т.ПЎЛАТОВ

11.09.2017


ДЕҲҚОНОБОД СУВ ОМБОРИДА ТАЪМИРЛАШ ИШЛАРИ БОШЛАНДИ

1982 йилда қуриб битказилган ва ўша пайтда қарийб 20 миллион куб метр сув ҳажмига эга бўлган Деҳқонобод сув омборидан эса йиллар мобайнида Қорашина, Деҳқонобод, Бибиқорасоч, Бешбулоқ, Навобод ва Гумбулоқ қишлоқларида яшовчи юзлаб, минглаб хонадонлар фойдаланиб келишди.

Бироқ йиллар ўтиши билан сув омбори сел сувлари оқизиб келган чиқиндилар билан тўлиши натижасида бу ерда бор-йўғи 3-3,5 миллион куб метр сув тўпланди, холос. Оқибатда сув танқислиги муаммоси пайдо бўлди. Бу эса ўз навбатида мазкур сув омборини қайта реконструкция қилишни тақозо қилди ва аҳолининг хоҳиш-истагидан келиб чиқиб бир неча кун аввал бу ерда қайта таъмирлаш ишлари бошланди.

Қурилиш ишлари бошланишига бағишланган тадбирда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари, қишлоқ   ва сув хўжалиги вазири Зойир Мирзаев ва вилоят ҳокими  Зафар Рўзиев янгиланган сув    омбори аҳоли, томорқа хўжаликлари учун ва пировард натижада фаровон турмуш таъминланишида муҳим аҳамият касб этишини таъкидладилар. Қурилиш ниҳоясига етгач, 2018-2019 йилдан бошлаб сув  омборида 18 миллион куб метр атрофида сув йиғиладиган бўлади.

Тадбирда сўзга чиққанлар бу хайрли ишнинг бошида турганларга ўз миннатдорчиликларини билдирдилар.

Т.ПЎЛАТОВ

Report typo