Маънавият ва маърифат
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда буюк аждодларимиз номларини улуғлаш ва бой маданий меросларини чуқур ўрганиш борасида беқиёс ишлар амалга оширилиб, хусусан, Абу Райҳон Беруний, Абу Али ибн Сино, Имом Исмоил ал-Бухорий, Мусо ал-Хоразмий, Аҳмад ал-Фарғоний, Абу Мансур Мотуридий, Абу Наср Форобий каби жаҳон илм-фан тамаддунига улкан ҳисса қўшган аждодларимиз ҳақида ҳам қимматли маълумотлар тўпланди.
Юртимиз олимлари муаллифлигида мусулмон Уйғониш даври етти нафар буюк намояндаси ҳаёти, фаолияти ва ижоди ҳақида тайёрланган асарлар ўтган йили етти китобдан иборат "Уйғониш" тўпламида жамланди ва 20 минг нусхада нашр этилди.
Мустақиллик куни арафасида ушбу китоблар тўплами Республика маънавият ва маърифат маркази Деҳқонобод тумани бўлинмаси ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими томонидан ҳудуддаги барча мактабларга топширилди ва бу деҳқонободлик ёшлар учун ажойиб байрам совғаси бўлди.