Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
24 ноябрь, якшанба. 2024 йил                         Махсус версия RU

Ўз мухбиримиз

26.05.2020


ДЕВОРИМИ ЁКИ ГУМБАЗ АСОСИНИНГ БИР БЎЛАГИ?

Интернет нашрларида "Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган Кўкгумбаз жомеъ масжидининг девори ўпирилиб тушиб, мазкур воқеага икки-уч кун бўлгани ҳолда масъуллар ҳалигача бунга эътибор қаратмаган"и ҳақида хабарлар тарқатилди.

Материалга илова қилинган суратдан англашилишича, масжиднинг девори эмас, юқори гумбази асосининг сиртидан бир бўлак кўчган.

Ушбу XIV асрга оид меъморий обида "Дор ут-тиловат" мажмуаси таркибида бўлиб, мустақиллик йилларида бир неча бор таъмирланган.

Умуман, ташқи омиллар, хусусан, ёғингарчиликнинг кўп бўлиши бундай қадим иморатларга йиллар мобайнида ўз таъсирини ўтказмай қолмайди. Уларни миллатимиз тарихининг жонли тимсоллари сифатида асраб-авайлаш, аслича сақлаган ҳолда келгуси авлодларга етказиш эса сизу бизнинг бурчимиз.

Яна шуни таъкидлаш муҳимки, Кўкгумбазнинг юқори гумбази асоси сиртидан ўпирилган жойни таъмирлаш шунчаки тезда "ямоқ" солиб, суваб қўйиладиган иш эмас. Бунда илмий ёндашув, моҳирлик, малака талаб этилади. Бироқ бу меъморий обидада юзага келган ўша кичик ўпирилишга боқиб, бамайлихотир юришга ҳам асос бўлолмайди. Шундай экан, гумбаз асосида кузатилган сирт кўчиш аломатлари тез орада таъмирлаш йўли билан бартараф этилишига умид қиламиз.

Ўз мухбиримиз  

Report typo