Тадбир мутолаа маданиятини ошириш, шунингдек, Абдулла Орипов ҳаёти ва ижоди билан яқиндан танишиш мақсадида ташкил этилди.
Кўрик-танловда берилган шартлар бўйича энг кўп балл тўплаган Ўзбекистон кўзи ожизлар жамияти Қарши шаҳар бўлинмаси аъзоси Феруза Шодиева биринчи ўринга лойиқ топилди. Вилоят 18-сонли кўриш имконияти чекланган болалар учун ихтисослашган давлат таълим муассасаси ўқувчиси Қўзигул Диллаева 2-ўрин, Қарши маданият ва туризм коллежи 2-босқич ўқувчиси талабаси Қумринисо Расулова эса 3-ўринга сазовор бўлишди.
Ғолиб ва совриндорлар кўрик-танлов ташкилотчиларининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Асрор ТЕМИРОВ, вилоят кўзи ожизлар махсус кутубхонаси директори ўринбосари