Qashqadaryo

"Қашқадарё" газетасининг расмий веб-сайти
22 ноябрь, жума. 2024 йил                         Махсус версия RU

М.ЖЎРАЕВ

17.07.2017


ДИЛНИГОР – ЙИЛНИНГ ЭНГ ЁШ ИХТИРОЧИСИ

Танловнинг якуний босқичи Тошкент шаҳридаги “Баркамол авлод” болалар марказида ташкил этилди. Унда танловнинг ҳудудий босқичларида ўз йўналишида тенгсиз деб топилган 28 нафар ўқувчи иштирок этди. Қатнашчилар “Ёш конструктор ва ихтирочи” ҳамда “Робототехника ва электрон ўйинчоқлар” йўналишларида ўзлари ясаган ижод намуналарини намойиш этишди. Мазкур ишлар Турин политехника университети ва Тошкент давлат техника университети мутахассислари томонидан баҳоланди.

- Ҳакамлар ҳайъати аъзолари ҳар бир иштирокчи яратган моделнинг бугунги кундаги аҳамияти, дизайни ва техник талабларга жавоб беришига алоҳида эътибор қаратишди, - дейди 77-мактаб ўқитувчиси Аъзам Муҳаммадиев. – Кўрдикки, танловда яхши ишлар кўп. Бироқ шогирдим ясаган электрон ўйинчоқ юксак эътирофга муносиб кўрилди. Бу ўйин шу жиҳати билан қизиқки, унда икки жамоа иштирок этади, улар ўзаро беллашади. Саволларни турли фанлардан тузиш мумкин. Албатта, бундай машғулот ўқувчининг вақти мароқли ўтишига, билими янада бойишига шароит ҳозирлайди.

Танлов якунларига кўра, Дилнигор Очилова “Робототехника ва электрон ўйинчоқлар” йўналишида 1-ўринга сазовор бўлди. Шунингдек, бир қатор номинациялар бўйича ҳам совриндорлар аниқланди. Ғолибларга Халқ таълими вазирлигининг диплом ва совғалари топширилди.

М.ЖЎРАЕВ

Report typo